Жаҳон

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

2 июль куни Қирғизистоннинг Биринчи май туман суди "75 мактуб" иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Akipress хабар берди.

 

Маълум қилинишича, суд барча судланувчиларни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддаси бўйича айбсиз деб топди. Шу билан бирга, ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш айблови бўйича Қамчибек Ташиев, Курманкул Зулушев, Нурланбек Тургунбек уулу, Курсан Асанов, Аалй Карашев, Эмилбек Узакбаев, Бекболот Талгарбеков ва Курманбек Дийканбаев мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Бироқ суд уларга нисбатан пробация қўллади. Натижада барча маҳкумларга 3 йил муддатга пробация назорати белгиланди. Бундан ташқари, ҳибсда сақланаётган беш нафар судланувчи суд залидан озод қилинди. Уларга нисбатан  қамоқ эҳтиёт чораси мамлакат ҳудудини тарк этмаслик тўғрисидаги тилхат билан алмаштирилди.

 

Мазкур иш сиёсатчилар ва жамоат арбоблари гуруҳи томонидан муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга чақирилган мурожаат — "75 мактуб" билан боғлиқ. Мурожаат эълон қилинганидан сўнг Қирғизистонда қатор кадрлар алмашинуви юз берган. Жумладан, Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.

 

Иш бўйича собиқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев, депутат Курманкул Зулушев, Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Тургунбек уулу, шунингдек, Бекболот Талгарбеков, Эмилбек Узакбаев, Аалй Карашев, Курманбек Дийканбаев ва Курсан Асанов судланувчи сифатида жалб этилган.

 

Улар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллашга тайёргарлик кўришда айбланган. Қамчибек Ташиевга нисбатан, шунингдек, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айблови ҳам илгари сурилган.

 

Аввалроқ давлат айбловчиси иш бўйича барча айбланувчиларни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этишни сўраган эди. Судланувчилар эса сўнгги сўзида суддан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.