Жаҳон

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Европадаги кучли жазирамадан сўнг Франциянинг Ўрта ер денгизи бўйидаги ҳудудларида бир нечта йирик ўрмон ёнғинлари юз берди. Ёнғинларни ўчиришга 2 минг нафар ўт ўчирувчи жалб этилган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Испания чегараси яқинидаги Канет-ан-Руссиён шаҳрида омборхоналар ва маринадаги яхта ёниб кетган. Қалин тутун соҳил бўйлаб тарқалган. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, шаҳардаги кемпинглардан 1,5 минг киши эвакуация қилинган, Перпинян аэропорти эса вақтинча ёпилган.

 

Куннинг аввалида ўт ўчирувчилар Франциянинг иккинчи йирик шаҳри Марсел чеккасидаги икки ёнғинни назорат остига олди. Бироқ Ауде департаментидаги йирик ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

 

Франция бош вазири Себастен Лекорну Марселда фавқулодда йиғилиш ўтказди. Мамлакат метеорология хизмати эса келаси ҳафтада яна бир экстремал иссиқ тўлқини кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Бош вазирнинг маълум қилишича, жорий мавсум бошидан буён Францияда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари фақат чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

 

Жаҳон метеорология ташкилоти аввалроқ июнь ойи охирида Ғарбий Европада кузатилган рекорд даражадаги жазирама узоқ давом этадиган иссиқ об-ҳаво, паст намлик ва қуруқ ўсимлик қоплами сабаб ўрмон ёнғинлари хавфини янада ошириши ҳақида огоҳлантирган эди.

 

Канет-ан-Руссиёндаги ёнғинни ўчириш учун тўртта вертолёт жалб этилган, учта Canadair ёнғин ўчириш самолёти эса шай ҳолатда сақланмоқда.

 

Ауде департаментида ёнғин қарийб 900 гектар майдонни қамраб олган. Соатига 70 километр тезликда эсаётган шамол қарийб 700 нафар ўт ўчирувчининг ишини қийинлаштирмоқда.

 

Франция соғлиқни сақлаш идоралари ҳисоб-китобига кўра, аввалги жазирама тўлқини мамлакатда камида минг нафар қўшимча ўлим ҳолатига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

custom img

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2 300 нафарга яқинлашди

Ҳукумат зилзила қурбонлари хотирасига 7 кунлик миллий мотам эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"