Ўзбекистон

Самарқандда жазо муддатини қисқартириш эвазига 15 минг доллар олган адвокат ушланди

Шунингдек, 2 минг доллари эвазига судланувчига енгилроқ жазо тайинлатишни ваъда қилган адвокат ҳам қўлга олинди.

Самарқандда жазо муддатини қисқартириш эвазига 15 минг доллар олган адвокат ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи икки адвокатнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Аниқланишича, Ургут туманида фаолият юритувчи адвокат мансабдор танишлари орқали Жиззах вилоятидаги манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкумнинг озодликдан маҳрум этиш муддатини қисқартириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у маҳкумнинг танишидан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Яна бир ҳолатда эса Қўшработ туманида фаолият юритувчи адвокат жиноят ишлари бўйича туман судида кўрилаётган ишда ҳимоячи сифатида иштирок этиб, мансабдор танишлари орқали судланувчига енгилроқ жазо тайинланишига ёрдам беришини билдирган. Ушбу хизмат эвазига судланувчининг ўғлидан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат талаб қилинган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан адвокатларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.