Жаҳон

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2 300 нафарга яқинлашди

Ҳукумат зилзила қурбонлари хотирасига 7 кунлик миллий мотам эълон қилди.

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2 300 нафарга яқинлашди

 

Венесуэлада кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 295 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Миллий Ассамблеяси раиси Хорхе Родригес маълум қилди.

 

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида яна 11 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, 12 800 нафар фуқаро эса вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.

 

Қайд этилишича, 24 июнь куни Венесуэлада кетма-кет 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлган. Шундан буён 782 та афтершок қайд этилган бўлиб, уларнинг интенсивлиги аста-секин пасайиб бормоқда.

 

Энг катта талафот Ла Гуаира шаҳрида кузатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудудда камида 100 та бино тўлиқ вайрон бўлган. Шунингдек, Каракас, Миранда, Арагуа, Карабобо, Лара ва Яракуй штатларида ҳам жиддий зарар қайд этилган.

 

Миллий Ассамблея раисининг таъкидлашича, қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда. Бироқ вайроналар остидан тирик қолганларни топиш эҳтимоли тобора камайиб бормоқда.

 

Табиий офат қурбонлари хотирасига Венесуэла ҳукумати 1 июлдан бошлаб етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"