Жаҳон

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан давом этаётган музокараларда сезиларли натижаларга эришилганини билдириб, Теҳрон Вашингтон илгари сурган деярли барча шартларга рози бўлганини маълум қилди.

 

СNBC телеканалига берган интервьюсида Трамп ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этаётганини қайд этиб, якуний натижа яқин кунларда маълум бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Биз музокаралар олиб боряпмиз. Менимча, улар бизга керак бўлган деярли барча нарсага рози бўлишди”, — деган АҚШ президенти.

 

Шунингдек, Трамп АҚШ Эрон билан узоқ давом этадиган ҳарбий можарога киришни истамаслигини билдириб, қисқа муддат ичида ҳарбий мақсадларга эришилганини таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эроннинг ҳарбий салоҳиятига жиддий зарба берган ва зарурат туғилганда қолган имкониятларини ҳам йўқ қилишга қодир.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик кескинлашганидан сўнг Қатар воситачилигида билвосита музокаралар бошланган эди. Сулҳ эълон қилинганига қарамай, томонлар бир-бирини келишувни бузишда айблаган, бироқ кейинчалик музокараларни давом эттиришга келишиб олган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"