Жаҳон

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

 

Венесуэлада 24 июнь куни содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2595 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакатнинг вақтинчалик президенти Делси Родригес маълум қилди.

 

Каракасдаги Ла Карлота авиабазасида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланишича, 7,2 ва 7,5 магнитудали икки кучли зилзила оқибатида 12 400 киши турли даражада жароҳат олган. Қидирув-қутқарув ишларига 33 давлатдан келган мутахассислар жалб этилган.

 

Родригеснинг билдиришича, табиий офат содир бўлганидан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик ҳолда қутқариб олинган.

 

Унинг сўзларига кўра, зилзиладан сўнг мамлакатдаги барча фавқулодда хизматлар зудлик билан сафарбар этилган, фуқаролик мудофааси тизими ҳамда давлатнинг фавқулодда вазиятларга жавоб бериш механизмлари дарҳол ишга туширилган.

 

Шунингдек, Делси Родригес ҳукумат офатга кеч жавоб бергани ҳақидаги даъволарни рад этиб, асосий мақсад инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш эканини таъкидлади. У қидирув-қутқарув ишларида сиёсий омиллар эмас, инсонпарварлик тамойиллари устувор бўлаётганини қайд этган.

 

Расмий маълумотларга кўра, зилзилалар оқибатида уй-жойини тарк этишга мажбур бўлганлар сони 12 841 нафарга етган. Ҳукумат йил якунига қадар бошпанасиз қолган барча фуқароларни янги уй-жой билан таъминлашни режалаштирмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"