Жаҳон

Европадаги жазирама қурбонлари сони 3 700 нафарга етди

Энг кўп ўлим ҳолати Францияда қайд этилган.

Европадаги жазирама қурбонлари сони 3 700 нафарга етди

 

Июнь ойида Ғарбий Европани қамраб олган аномал иссиқ тўлқини оқибатида Франция, Бельгия ва Нидерландияда камида 3 700 та ортиқча ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ушбу давлатлар соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, энг кўп ўлим ҳолати Францияда кузатилган. Мамлакатда 22–28 июнь кунлари жазирама туфайли 2 025 киши вафот этган. Бельгияда 18–29 июнь кунлари 1 200 га яқин, Нидерландияда эса 480 га яқин ортиқча ўлим қайд этилган.

 

Қурбонларнинг асосий қисмини ёши катта фуқаролар ташкил этгани айтилмоқда. Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жазирама даврида мамлакатда умумий ўлим кўрсаткичи қарийб 30 фоизга ошган.

 

Иссиқлик тўлқини Ғарбий Европанинг бошқа давлатларига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Хусусан, Германиянинг айрим ҳудудларида сув танқислиги сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Маҳаллий ҳокимиятлар сув ресурсларини тежаш мақсадида фавворалар фаолиятини чеклаш, автомобилларни ювиш ва бассейнларни тўлдиришдан вақтинча воз кечишни тавсия қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг охирида Ғарбий Европада кузатилган аномал иссиқ даврида Франциянинг Паллуо коммунасида ҳаво ҳарорати 43,8 даражагача кўтарилиб, тарихий рекорд қайд этилган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.