Жаҳон

Россия Константиновка эгалланганини маълум қилди

Путин шаҳарнинг эгалланишини стратегик ютуқ сифатида баҳолади.

Россия Константиновка эгалланганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат қўшинлари Украинанинг Донецк вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга Константиновка шаҳрини назорат остига олганини маълум қилди. Киев эса ҳозирча бу даъвога муносабат билдирмади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Россия президенти Владимир Путинга ҳисобот берган Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг айтишича, Жанубий қўшинлар гуруҳи Донецк вилоятини тўлиқ эгаллашга қаратилган ҳужум операцияларини давом эттирмоқда.

 

Герасимов Константиновкани Словянск–Краматорск–Константиновка мудофаа чизиғидаги Украинанинг асосий таянч нуқталаридан бири деб атади. Путин эса шаҳар Донбаснинг муҳим транспорт ва саноат маркази эканини таъкидлаб, унинг эгалланишини стратегик ютуқ сифатида баҳолади.

 

Россия Мудофаа вазирлиги Telegram каналида Константиновкада олингани айтилаётган видеолар ва суратларни ҳам эълон қилди. Уларда вайрон бўлган бинолар фонида Россия байроқларини кўтариб турган ҳарбийлар тасвирланган.

 

Ҳисобот давомида Герасимов Россия қўшинлари Донецк вилоятининг шимолида жойлашган Лиман шаҳри томон ҳам олдинга силжиётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу шаҳар кейинги ҳарбий ҳаракатлар учун муҳим логистика ва стратегик аҳамиятга эга.

 

Йиғилишда Россиянинг шимолий қўшинлари қўмондони Евгений Никифоров Украина дронларининг Россия нефть инфратузилмасига уюштираётган ҳужумларини тўлиқ тўхтатишга ҳали имкони бўлмаганини айтди. Бунга жавобан Путин Украина зарбалари давом этса, Россия қўшни ҳудудларда хавфсизлик зоналарини янада кенгайтиришини билдирди.

 

Никифоровнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Харкив ва Суми вилоятларидаги чегара ҳудудларида ҳам олдинга силжимоқда.

 

Айни пайтда Украина президенти Володимир Зеленский ва бошқа расмийлар Россиянинг шарқий фронтдаги ҳужумлари йил бошидан бери сезиларли даражада секинлашгани ва Украина кучлари айрим ҳудудларни қайта назоратга олганини таъкидлаб келмоқда. Путин эса бу баёнотларни "ахборот кампанияси" деб баҳолади.

 

Шунингдек, Зеленский ўтган ой Путинга бевосита учрашув ўтказишни таклиф қилгани, бироқ Кремль бу таклифни рад этгани қайд этилди.

 

АҚШ воситачилигида тинчлик музокараларини тиклаш жараёни Эрон атрофидаги можаро сабаб вақтинча тўхтаб қолган. Шунга қарамай, Москва ва Киев АҚШнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ҳамда Жаред Кушнернинг яқин кунларда ташриф буюришини кутаётганини маълум қилган.

 

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"