Ўзбекистон

Тошкентда йўловчи багажидан 7 кгдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди

Мазкур модда қуруқ сут қадоқларига яширилган бўлиб, қўшни давлат фуқароси юкни 1000 АҚШ доллари эвазига етказиб беришга рози бўлган.

Тошкентда йўловчи багажидан 7 кгдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди

Пхукетдан учиб келган 19 ёшли қўшни давлат фуқаросининг багажидан мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби Ҳусан Тангриев хабар берди.

 

Маълум қилинишича, йўловчининг багажи божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасидаги қадоқланган қуруқ сут маҳсулотлари божхона ходимларида шубҳа уйғотади.

 

Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экспертиза натижасида 10 та қадоқ ичидаги модда қуруқ сут эмас, балки умумий оғирлиги 7 килограмм 180 грамм бўлган мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситаси экани аниқланди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи ушбу наркотикларни “Теlegram” мессенжери орқали танишган номаълум шахснинг кўрсатмаси билан 1000 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳрига етказиб бериш учун олиб келган.

 

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, наркотикларни уюшган гуруҳ томонидан трансмиллий усулда ёки Интернет тармоғи орқали ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган ва бу 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.