Жаҳон

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди

Алоҳида ўтказилган суҳбатларда Украинадаги урушни тугатиш истиқболлари, тинчлик музокаралари ҳамда Эрон атрофидаги вазият муҳокама қилинди.

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Украинадаги уруш, Эрон атрофидаги вазият ҳамда тинчлик музокаралари масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Путин Трампга Россия қўшинлари Украинанинг Донецк вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга Константиновка шаҳрини назоратга олгани ҳақида ахборот берган. Бироқ Украина президенти Володимир Зеленский ва мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби бу даъвони рад этиб, шаҳар ҳануз Украина назорати остида эканини таъкидлади. 

 

Москва Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича ҳар қандай келишув Россиянинг Донбасс устидан тўлиқ назоратини тан олишни ўз ичига олиши кераклигини қайта билдирган. Киев эса бундай талабни қабул қилмаяпти. 

 

Аввалроқ Зеленский Путинни юзма-юз учрашув ўтказишга чақирганди, аммо Кремль бу таклифни рад этган. Ушаковнинг айтишича, Трамп АҚШнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер тинчлик музокараларини давом эттириш учун яна Москвага боришга тайёрлигини билдирган. 

 

Сўнгги ҳафталарда Вашингтоннинг дипломатик саъй-ҳаракатлари асосан Эрон билан боғлиқ вазиятга қаратилгани сабабли Украина бўйича музокаралар сустлашган. Путин, шунингдек, АҚШнинг Эрон можаросини дипломатик йўл билан ҳал этишга қаратилган уринишлари асосий масалалар бўйича узоқ муддатли ва ўзаро мақбул ечим топишга хизмат қилишига умид билдирган. 

 

Суҳбат давомида Россия президенти Доналд Трампга Москвага ташриф буюриш таклифи ҳамон ўз кучида эканини эслатган. Ўз навбатида, Володимир Зеленский Трамп билан бўлиб ўтган мулоқотни "жуда яхши" деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, томонлар фронтдаги вазиятни, жумладан, қарийб 1200 километрга чўзилган жанг чизиғини муҳокама қилган. 

 

"Бу урушни якунлаш учун ҳақиқий имконият мавжуд. Бу жараёнда АҚШнинг қатъий позицияси ҳал қилувчи аҳамият касб этади", — деди Зеленский. 

 

Унинг қўшимча қилишича, икки давлат раҳбари НАТО саммити доирасида музокараларни давом эттиришга келишиб олган.

 

 

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 8 мингга яқин уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.