Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2,5 минг номдаги рецептли дорилар нархи пасайтирилди

Рецепт асосида сотиладиган дори воситаларининг чекланган нархлари pharm.gov.uz сайтида эълон қилинган.

Ўзбекистонда 2,5 минг номдаги рецептли дорилар нархи пасайтирилди

2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистондаги дорихоналарда рецепт асосида сотиладиган 2 минг 500 номдаги дори воситалари нархлари пасайтирилди. Бу ҳақда Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

 

Агентлик матбуот котиби Анвархон Акабировнинг маълум қилишича, қатор турдаги дори воситалари учун янги референт нархлар белгиланган. Унга кўра, антибиотиклар ва микробларга қарши воситалар нархи 50,1 фоизгача, юрак-қон томир тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган дорилар 37 фоизгача, асаб тизими дори воситалари 40 фоизгача, яллиғланишга қарши ҳамда оғриқ қолдирувчи препаратлар эса 42 фоизгача арзонлаштирилган.

 

Агентлик вакилининг таъкидлашича, янги референт нархлар кучга киргани сабабли мазкур дори воситаларини аввал амал қилган референт нархларда реализация қилишга йўл қўйилмайди. Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида референт нархлардан юқори қийматда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар автоматик назорат қилинади ва уларни юбориш имконияти чекланади.

 

Қайд этилишича, дори воситалари нархларини давлат томонидан тартибга солиш амалиёти давом эттирилмоқда. Нархларнинг асоссиз оширилишининг олдини олиш ва фармацевтика бозорида шаффофликни таъминлаш мақсадида референт нархларни шакллантириш тизими жорий этилган.

 

Референт нархларни ҳисоблашда халқаро амалиёт асос қилиб олинади. Бунда аввало референт давлатлардаги ўртача нархлар, дори ишлаб чиқарилган мамлакатдаги қийматлар ҳамда сўнгги бир йил давомида Ўзбекистонга импорт қилинган дори воситалари бўйича тузилган шартномалар нархлари инобатга олинади.

 

Агентлик маълумотига кўра, рецепт асосида сотиладиган дори воситаларининг чекланган нархлари pharm.gov.uz сайтида эълон қилинган. Шунингдек, фуқаролар “PharmUz” мобил иловаси орқали рецептли дориларнинг белгиланган чекланган нархлари ва амалдаги чакана нархларини солиштириб, уларни мустақил текшириши мумкин.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.