Жаҳон

Янги Конституция Токаевнинг қайта сайланишига йўл очди

Аввалги Конституция асосида сайланган президент янги Конституция кучга киргач яна президентликка номзодини қўйиши мумкин.

Янги Конституция Токаевнинг қайта сайланишига йўл очди

 

Қозоғистон Конституциявий суди президент мурожаати асосида мамлакатнинг янги Конституциясидаги президентлик муддати ва давлат лавозимларига оид нормаларга расмий талқин берди.

 

Суд қарорига кўра, 1995 йилдаги Конституция асосида ушбу конституциявий нормаларда назарда тутилган лавозимларни эгаллаган шахслар 2026 йил 1 июлдан кучга кирган янги Конституция амал қила бошлаганидан сўнг тегишли лавозимларга қайта сайланиши ёки тайинланиши мумкин.

 

Мазкур талқинга мувофиқ, амалдаги президент Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам янги Конституция асосида президентлик сайловларида яна номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Қайд этилишича, янги Конституциянинг 43-моддаси 1-банди президент ваколат муддатини тартибга солади. Унга кўра, бир шахс Қозоғистон Президенти этиб бир неча марта сайланиши мумкин эмас. Бироқ Конституциявий суд ушбу норма янги Конституция кучга киргунга қадар эгалланган президентлик ваколатларига нисбатан қандай қўлланиши юзасидан расмий изоҳ берди.

 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги Конституция 1 июлдан кучга кирган. Ҳужжатга кўра, президент етти йил муддатга сайланади ва бир шахс ушбу лавозимни фақат бир муддат эгаллаши белгиланган.

 

Конституциявий суднинг ушбу қарори янги Конституция қабул қилинишидан аввалги даврда шаклланган президентлик ваколатларининг янги конституциявий тартиб билан уйғунлашувига ҳуқуқий аниқлик киритади.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"