Ўзбекистон

Қашқадарёда Nexia-2 автомобилидаги газ баллони портлади, бир киши ҳалок бўлди

Яна икки нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Қашқадарёда Nexia-2 автомобилидаги газ баллони портлади, бир киши ҳалок бўлди

 

Қашқадарё вилояти Муборак туманида ҳаракатланаётган Nexia-2 русумли автомобилга ўрнатилган метан газ баллони ёрилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

 

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 8 июль куни соат 07:32 атрофида Муборак тумани «Қурувчилар» МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 «Қарши–Бухоро» автомобиль йўлининг 128-километрида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Қарши шаҳридан Бухоро вилояти томон ҳаракатланаётган, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 автомобилига ўрнатилган метан газ баллони портлаган.

 

Ҳодиса оқибатида автомобилда бўлган бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Яна икки нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.