Ўзбекистон

Ўзбекистонда июлнинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати одатдагидан юқори бўлиши мумкин

Ҳарорат айрим ҳудудларда 45 даражагача етиши мумкин.

Ўзбекистонда июлнинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати одатдагидан юқори бўлиши мумкин

Ўзбекистон йилнинг энг иссиқ даврига кириб бормоқда. Июль ойининг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан юқори бўлади, айрим ҳудудларда эса 45 даражагача етиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, июль анъанавий равишда республикадаги энг иссиқ ой ҳисобланади. Ўртача кундузги ҳаво ҳарорати 35–37 даражани, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 38–40 даражани ташкил этади. Кучли иссиқ тўлқинлари кузатиладиган даврларда ҳарорат 40–42 даражагача, айрим жойларда эса 43–45 даражагача кўтарилиши мумкин.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда ўта иссиқ кунлар сони ортиб бормоқда. Ўтган ўн йилликдаги барча июль ойлари иқлимий меъёрдан иссиқроқ бўлган, уларнинг тўққизтаси эса метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ўнта июль қаторидан жой олган.

 

Прогнозларга кўра, июлнинг биринчи ўн кунлиги охирига келиб кундузги ҳаво ҳарорати 37–40 даражагача, жанубий ҳудудларда эса 41–43 даражагача кўтарилади. Ой охиригача ҳарорат 33–38 даражадан 38–43 даражагача ўзгариб туради, шимолий, чўл ва жанубий ҳудудларнинг айрим жойларида эса 45 даражагача етиши мумкин.

 

Шунингдек, июль ойининг ўртача ҳарорати иқлимий меъёрдан 1,5–3 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ой асосан қуруқ об-ҳаво билан ўтади, ёғингарчилик меъёрдан кам бўлади. Фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ҳамда момақалдироқ кузатилиши мумкин.

 

Мутахассислар аҳолини узоқ вақт қуёш остида қолмасликка, етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишга ҳамда болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор фуқаролар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишга чақирмоқда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.