Жаҳон

“Омскдаги дрон ҳужумларига алоқамиз йўқ” — Қозоғистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Омск вилоятига ҳужум қилган дронлар мамлакат ҳудудидан учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай даъволар ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаганини билдирди.

“Омскдаги дрон ҳужумларига алоқамиз йўқ” — Қозоғистон ТИВ

 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Омск вилоятига ҳужум қилган учувчисиз учиш аппаратлари мамлакат ҳудудидан учирилгани ҳақидаги хабарларни қатъиян рад этди.

 

Вазирликнинг Tengrinews'га маълум қилишича, айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган, дронлар Қозоғистон ҳудудидан учирилгани ҳамда кейинчалик Россиянинг Омск вилоятига зарба бергани ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳеч қандай ишончли далил ёки фактлар билан тасдиқланмаган.

 

“Ушбу даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳеч қандай маълумот ёки фактлар билан тасдиқланмаган. Биз бундай хабарларни Қозоғистон ва Россия ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни бузиб кўрсатишга қаратилган асоссиз иддаолар деб ҳисоблаймиз. Икки давлат ўртасидаги алоқалар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланмоқда”, — дейилади вазирлик баёнотида.

 

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ўз ҳудуди, ҳаво макони ва инфратузилмасидан бошқа давлатларга қарши қаратилган ҳар қандай ҳарбий ёки ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириш учун фойдаланилишига қатъиян йўл қўймаслигини таъкидлаган.

 

Вазирлик мамлакат халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этиши, тинчликпарвар ташқи сиёсат юритиши ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз зиммасидаги мажбуриятларни изчил бажариб келаётганини қайд этган.

 

Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни Россиянинг Омск вилоятида учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми қайд этилган эди. Вилоят губернатори Виталий Хотсенконинг маълум қилишича, бир нечта дрон Омскнинг шимолий саноат ҳудудига етиб борган, кейинчалик уларнинг нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилгани билдирилган. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаган, дронларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан зарарсизлантирилган.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.