Ўзбекистон

Тошкентда Таиланддан олиб келинган 11 килограмм наркотик аниқланди

Қозоғистон фуқароси наркотик воситаларни транзит йўли орқали етказиб беришга уринган вақтида қўлга олинган.

Тошкентда Таиланддан олиб келинган 11 килограмм наркотик аниқланди

 

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2004 йилда туғилган Қозоғистон Республикаси фуқаросининг спорт сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

 

Текширув давомида сумка ичидан ширинликлар ва бошқа маҳсулотлар кўринишида яширилган, умумий оғирлиги тахминан 11 килограмм бўлган гашиш мойи аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу гиёҳвандлик воситаси Таиланддан олиб келинган бўлиб, уни транзит йўли орқали Қозоғистон Республикасига етказиб бериш режалаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.