Жаҳон

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросими якунланди

Марҳум Имом Ризо мақбарасига дафн этилди, маросимга унинг тўнғич ўғли бошчилик қилган.

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросими якунланди

 

Эрон давлат телерадиокомпанияси (ИРИБ) маълумотига кўра, собиқ олий раҳбар Али Хоманаий мамлакат шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида жойлашган Имом Ризо мақбараси ҳудудига дафн этилди.

 

Кўчаларда мотам иштирокчилари сонининг жуда кўплиги сабабли марҳумнинг тобути дафн этиладиган жойга вертолёт орқали олиб борилган. Дафн маросимига унинг тўнғич ўғли оятуллоҳ Мустафо Хоманаий бошчилик қилди.

 

Шу билан бирга, Теҳрон, Қум ҳамда Ироқнинг шиалар учун муқаддас саналган Нажаф ва Карбало шаҳарларида бир ҳафта давом этган мотам тадбирлари ҳам якунланган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳисоб-китобларига кўра, хотира маросимларида 41–43 миллион киши иштирок этган.

 

86 ёшли Али Хоманаий 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумларининг биринчи кунида ўз қароргоҳига берилган зарба оқибатида ҳалок бўлган эди.

 

У 1981–1989 йилларда Эрон президенти, 1989 йилдан бошлаб эса мамлакатнинг олий раҳбари лавозимида фаолият юритган.

 

Хоманаийнинг вафотидан сўнг олий раҳбар лавозимини унинг ўғли Можтаба Хоманаий эгаллагани маълум қилинган эди. Расмий маълумотларга кўра, у тайинланганидан буён жамоатчилик олдида кўриниш бермаган.

custom img

“Қамчини президент қилмоқчи эдим” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти дўсти Қамчибек Ташиев ҳақида гапириб берди.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

custom img

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

custom img

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"