Ўзбекистон

Собиқ мактаб директори Гулираъно Қосимова суд қарори билан лавозимига тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди иш берувчининг ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топди.

Собиқ мактаб директори Гулираъно Қосимова суд қарори билан лавозимига тикланди

Собиқ мактаб директори Гулираъно Қосимова фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан аввалги иш жойига тикланди. Суд, шунингдек, унинг мажбурий прогул даври учун уч ойлик иш ҳақи ундирилиши ҳақида ҳам қарор чиқарди.

 

Қосимованинг айтишича, у ишдан ноқонуний бўшатилгани юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд иш материалларини ўрганиб, иш берувчининг уни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топган ҳамда даъвогарнинг талабларини қаноатлантирган.

 

Гулираъно Қосимова суд қарори билан бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланганини билдириб, суд тизимига миннатдорлик изҳор этди. Унинг таъкидлашича, мазкур жараён судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаган.

 

"Суд менинг ҳуқуқларимни тиклади ва адолат қарор топди. Судьялар ишни холис ва қонун асосида кўриб чиқди", деди у.

 

Қосимова, шунингдек, суд ҳокимияти фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотларни эътироф этиб, судьяларга, давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

 

Фурқат туманидаги мактаб директори ИИБ ва Солиқ бошлиқлари муносабати қурбони бўлган эди. 

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.