Ўзбекистон

Сурхондарё ва Фарғонада ноқонуний диний таълим берганлар аниқланди

Умумий 27 нафар вояга етмаган болаларга тегишли рухсатномаларсиз диний таълим бериб келинган.

Сурхондарё ва Фарғонада ноқонуний диний таълим берганлар аниқланди



Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.


Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган муқаддам судланган фуқаро ҳеч қандай диний маълумотга ҳамда диний таълим бериш учун зарур рухсатномаларга эга бўлмаган ҳолда жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб ўз хонадонида диний сабоқ бериб келган.


Тезкор тадбир давомида унинг уйидан Денов ва Олтинсой туманларидан келган, 2011-2019 йилларда туғилган 22 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим берилгани аниқланган. Шунингдек, болалар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитда яшаб, бунинг эвазига уларнинг ота-оналаридан ҳар ой 500 минг сўмдан 100 АҚШ долларигача ундирилгани маълум бўлган.


Яна бир ҳолат Фарғона вилоятининг Риштон туманида қайд этилган. 1971 йилда туғилган аёл ўз яшаш хонадонида Бағдод ва Язёвон туманларидан келган, 2011-2017 йиллардан туғилган 5 нафар вояга етмаган болаларга ҳеч қандай рухсатномасиз диний таълим бераётгани аниқланган.

Холислар иштирокида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида таълим беришда фойдаланилган адабиётлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.


Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган.


Болаларнинг ота-оналарига нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий чоралар кўрилган ҳамда улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.