Жаҳон

Москвада довул оқибатида метро бекатини сув босди, икки кишини чақмоқ урди

Об-ҳавонинг ёмонлашишига "Бернадетт" ва Каспий денгизи томондан ҳаракатланаётган "Каспиец" циклонларининг қўшилиши сабаб бўлган.

Москвада довул оқибатида метро бекатини сув босди, икки кишини чақмоқ урди

11 июль оқшомида Москва ва Москва вилоятида кучли жала, йирик дўл ҳамда довул кузатилди. Ноқулай об-ҳаво оқибатида метро бекатини сув босди, дарахтлар қулаши сабаб трамвайлар ҳаракати тўхтади, икки кишини эса чақмоқ урди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, об-ҳавонинг кескин ёмонлашишига Шимолий Атлантикадан келаётган "Бернадетт" ва Каспий денгизи томондан ҳаракатланаётган "Каспиец" циклонларининг қўшилиши сабаб бўлган.

 

Довул оқибатида "Трубная" метро бекати вестибюлини сув босган. Верхний Сусалний тор кўчасида дарахтлар қулагани сабаб трамвайлар қатнови тўхтатилган. Шунингдек, "Винзавод" мажмуасидаги бинолардан бирининг томи учиб кетган, шаҳар марказидаги бир нечта ёзги айвонлар зарар кўрган.

 

Варшава шоссесидаги "Труд" стадионида футбол томоша қилаётган икки эркакни чақмоқ урган. Оқибатда улар ҳушидан кетган.

 

Синоптиклар прогнозига кўра, кучли ёғингарчилик душанбагача давом этади. Шу вақт ичида Москва ҳудудига июль ойидаги ёғин меъёрининг 90 фоизигача ёғиши мумкин.

 

Москва шаҳар маъмурияти аҳолини зарурат бўлмаса шахсий автомобилдан фойдаланмасликка ҳамда метро орқали ҳаракатланишга чақирди. Кучли жала шанба оқшомида Санкт-Петербург шаҳрида ҳам кузатилди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.