Ўзбекистон

Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган далаларни ёққан 172 киши жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларга жами 212,5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Табиатга етказилган зарар 652,3 миллион сўм этиб баҳоланган.

Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган далаларни ёққан 172 киши жаримага тортилди

Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган ер майдонларини ёқиш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилди, дея хабар бермоқда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси.

 

Маълум қилинишича, қонунбузарликлар аэрокосмик маълумотлар ёрдамида аниқланмоқда. Далаларни ёқишнинг олдини олиш мақсадида ҳудудлардаги 7 760 та фермер хўжалигига огоҳлантириш хатлари юборилган.

 

Шунингдек, Экополиция ва “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан олиб борилган мониторинг давомида буғдойдан бўшаган 744 та ер майдонида ёнғин ҳолати аниқланган. Давлат экология инспекторлари томонидан ўтказилган текширувлар якунида 172 нафар ҳуқуқбузарга 212,5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Бундан ташқари, табиатга етказилган зарар 652,3 миллион сўм этиб баҳоланган.

 

Қўмита маълумотига кўра, жорий йил бошидан буён дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон, шох-шабба ҳамда бошқа ўсимлик қолдиқлари, шунингдек, қурилиш чиқиндиларини ёқиш билан боғлиқ 9 821 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, улар бўйича белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фуқаролар ҳамда фермер хўжаликларини ғалладан бўшаган майдонларда сомонпояларни ёқмасликка ва бундай ҳолатларга йўл қўймасликка чақирди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.