Спорт

ЖЧ-2026: Англия қўшимча бўлимларда Норвегияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ҳолланд ўзининг илк Жаҳон чемпионатини 7 та гол билан якунлади.

ЖЧ-2026: Англия қўшимча бўлимларда Норвегияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичида Англия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги баҳс мухлисларга кескин курашни тақдим этди. Қўшимча бўлимларгача чўзилган учрашувда инглизлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

 

Баҳсда ҳисобни 36-дақиқада норвегиялик Андреас Шелдеруп очди. Бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Жуд Беллингем мувозанатни тиклади ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида йўл олди. 

 

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Норвегиянинг яна бир голи VAR текширувидан сўнг бекор қилинди ва асосий вақтда ғолиб аниқланмади. 

 

Қўшимча бўлимнинг 93-дақиқасида Жуд Беллингем норвегиялик дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланиб, ўзининг иккинчи голини урди ва Англияга 2:1 ҳисобидаги муҳим ғалабани тақдим этди. Ушбу натижадан сўнг Томас Тухел шогирдлари Жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди ва энди Аргентина — Швейсария жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. 

 

ЖЧ-2026. Чорак финал 

 

Голлар: Шелдеруп 36 — Беллингем 45+2, 93.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"