Жаҳон

Европада жазирама сабаб 10 мингдан ортиқ одам вафот этди

Иссиқ билан боғлиқ ўлимларнинг 9 мингдан ортиғи 65 ёш ва ундан катта фуқаролар орасида қайд этилган.

Европада жазирама сабаб 10 мингдан ортиқ одам вафот этди

 

Европада июнь ойи охирида кузатилган аномал иссиқ тўлқини оқибатида 10 мингдан ортиқ одам вафот этди. Бу ҳақда Европа Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўмагида фаолият юритувчи EuroMOMO мониторинг дастури маълум қилди.

 

Ҳисоботга кўра, иссиқ билан боғлиқ ўлимларнинг 9 мингдан ортиғи 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳиссасига тўғри келган. Мутахассислар таъкидлашича, юқори ҳарорат нафақат иссиқ уришига, балки юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари касалликларининг оғирлашишига ҳам сабаб бўлади. Айниқса, кекса ёшдагилар бундай об-ҳаво шароитида энг хавфли гуруҳ ҳисобланади.

 

Тадқиқот давомида Европанинг 27 давлати миллий статистикаси таҳлил қилинган. Ҳисоботда мамлакатлар кесимида батафсил рақамлар келтирилмаган бўлсада, июнь ойининг сўнгги ҳафтасида Франция ва Бельгияда ўта юқори ортиқча ўлим кўрсаткичлари қайд этилгани маълум қилинган.

 

Германиянинг Роберт Кох институти маълумотларига кўра, июнь ойи охирига келиб мамлакатда жазирама сабаб тахминан 5 100 киши вафот этган. Шундан 4 310 нафари 22–28 июнь кунлари кузатилган энг иссиқ ҳафта ҳиссасига тўғри келади.

 

Буюк Британиядаги Лондон Империал коллежи тадқиқотига кўра эса, июнь ойининг охирида биргина Англия ва Уэлсда қарийб 2 700 киши иссиқ тўлқини оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

 

Шунингдек, ушбу илмий гуруҳ ҳисоб-китобларига кўра, аномал иссиқ Европанинг 12 та йирик шаҳрида қарийб 2 300 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Иссиқ туфайли энг кўп ўлим ҳолатлари Милан, Париж ва Барселона шаҳарларида қайд этилган.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.