Жаҳон

Қирғизистон Президентининг қизи оммага кўриниш берди

Садир Жапаров бу пиар ёки сиёсатга аралашишга уриниш эмаслигини айтди.

Қирғизистон Президентининг қизи оммага кўриниш берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда қизи Жанайимнинг “Олтин Болалик” реабилитация марказида болаларга совғалар улашаётгани акс этган видео юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

 

Президентнинг айтишича, бу ҳолат на пиар, на қизини сиёсатга жалб этишга уриниш билан боғлиқ. Жапаров бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида сўз очиб, фарзандлари ва яқинларини сиёсат ҳамда давлат ишларига аралаштирмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар бундай уринишлар бўлганида, бу аллақачон жамоатчиликка маълум бўларди.

 

Президентнинг маълум қилишича, “Олтин Болалик” болалар реабилитация маркази унинг топшириғи билан уч йил аввал тўлиқ қуриб битказилган ва зарур жиҳозлар билан таъминланган. Ҳозир у ерда ҳар йили Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан, аввало кам таъминланган оилалар фарзандлари соғломлаштирилади.

 

Жапаров унинг рафиқаси Айгул Жапарова ҳар йили марказдаги болаларга совғалар топширишини айтди. Бу йил у марказга бора олмагани сабабли совғаларни қизи Жанайим олиб борган. У болаларга кийимларни топширгач, дарҳол ортга қайтган.

 

Президентнинг таъкидлашича, тадбирни оммавий ёритиш режалаштирилмаган, унда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этмаган. Видеони тадбир иштирокчиларидан бири телефонида тасвирга олиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

 

Жапаров ушбу воқеадан сиёсий мақсадларда фойдаланмасликка чақирди.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"