Жаҳон

Трамп АҚШ Ҳормузнинг “қўриқчиси” бўлишини айтди

Доналд Трамп бўғоз орқали ташиладиган юклардан 20 фоиз миқдорида бож ундириш режасини маълум қилди. Эрон эса буни рад этди.

Трамп АҚШ Ҳормузнинг “қўриқчиси” бўлишини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Эронга қарши денгиз блокадасини қайта тиклаши, Ҳормуз бўғози хавфсизлигини назорат қилиши ҳамда бўғоз орқали ташиладиган юклардан 20 фоиз миқдорида тўлов ундирилишини маълум қилди. Эрон эса бу режани қатъиян рад этиб, АҚШнинг бўғоз бошқарувига аралашувига йўл қўймаслигини билдирди.

 

Al Jazeera хабарига кўра, Трамп бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида ва Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. Унинг айтишича, АҚШ Эронга қарши денгиз блокадасини қайта тиклайди ва бундан буён Ҳормуз бўғозининг "қўриқчиси" сифатида фаолият юритади. Шу билан бирга, бўғоз орқали ташиладиган барча юклардан хавфсизликни таъминлаш харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизлик тўлов ундирилиши режалаштирилмоқда.

 

БМТнинг Халқаро денгиз ташкилоти (IMO) эса халқаро навигация учун фойдаланиладиган бўғозлардан ўтиш учун тўлов жорий этилишига қарши чиқди. Ташкилот бундай мажбурий тўловларни жорий этиш учун халқаро ҳуқуқий асос мавжуд эмаслигини билдирди.

 

Сўнгги баёнотлар АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик яна кучайган бир пайтда янгради. Томонлар бир-бирига навбатдаги зарбаларни берганини маълум қилган. Эрон Баҳрайн, Қувайт, Уммон ва Иорданиядаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужум уюштирганини билдирган бўлса, АҚШ кучлари Эрон қирғоғидаги порт шаҳарларга зарбалар бераётганини маълум қилган.

 

Эрон АҚШнинг Ҳормуз бўғози устидан назорат ўрнатиш режасини яна бир бор рад этди. 

 

Мамлакат Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги Вашингтоннинг бундай ҳаракати Эрон суверенитетига тажовуз сифатида баҳоланишини ва бунга қатъий жавоб қайтарилишини маълум қилди.

 

Мутахассислар сўнгги кескинлик фонида дунё нефть ва газ экспортининг қарийб 20 фоизи ўтадиган Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланаётган тижорат кемалари сони сезиларли даражада камайганини қайд этмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.