Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар ўзаро туристлар оқимини ошириш, қўшма туристик йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Қирғизистон Туристик ташкилотлар ассоциацияси (КАТО) ижрочи директори Н. Сапаров ҳамда икки мамлакатнинг етакчи туроператорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

 

Учрашувда ўзаро туристлар оқимини кўпайтириш, қўшма туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, шунингдек, туроператорлар, меҳмонхона хўжаликлари ва транспорт компаниялари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ва қадимий шаҳарларини Қирғизистоннинг ноёб табиати, тоғ ва экотуризм имкониятлари билан ўзаро боғлайдиган саёҳат дастурларини шакллантириш хорижий сайёҳлар учун жозибадор ва рақобатбардош таклиф яратишини қайд этдилар.

 

КАТО билан ҳамкорлик доирасида икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари учун ўзаро инфотурлар ташкил этиш, "Ўзбекистон – Қирғизистон" қўшма туристик маршрутларини халқаро бозорларга олиб чиқиш ҳамда уларни рақамли платформалар ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш юзасидан фикр алмашилди.

 

 

Шу билан бирга, дунёнинг йирик халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг сайёҳлик имкониятларини "Марказий Осиё" ягона минтақавий бренди остида тақдим этиш, қўшма миллий стендлар, тақдимотлар ва маркетинг тадбирларини ташкил қилиш истиқболлари кўриб чиқилди. Бундай ёндашув минтақанинг бой тарихий мероси, маданий ранг-баранглиги ва табиий салоҳиятини ягона сайёҳлик йўналиши сифатида халқаро аудиторияга намойиш этиш имконини беради.

 

Учрашув якунида учинчи мамлакатлардан сайёҳларни жалб қилиш, Бишкекдан Самарқанд ва Урганч шаҳарларига йўлга қўйилиши режалаштирилаётган тўғридан-тўғри авиақатновларни фаол тарғиб этиш ҳамда икки давлат туризм бизнеси вакиллари ўртасидаги амалий ҳамкорликни тизимли равишда давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

 

Белгиланган ташаббусларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги туристик алмашинувни кенгайтириш, саёҳатлар географиясини бойитиш ҳамда Марказий Осиёнинг халқаро туризм бозоридаги нуфузи ва жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.