Жаҳон

Apple яна дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Apple бозор қийматини 4,88 триллион долларга етказиб, Nvidia'ни ортда қолдирди.

Apple яна дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Apple сунъий интеллект бозоридаги ўзгаришлар фонида Nvidia'ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди.

 

Компаниянинг бозор қиймати 4,88 триллион долларга етган бўлса, Нвидиаънинг бозор капиталлашуви 3,5 фоизга камайиб, 4,86 триллион долларни ташкил этди. Шу тариқа, Apple бир йилдан ортиқ вақтдан сўнг яна дунёдаги энг қиммат компания мақомини қўлга киритди.

 

Nvidia аввалроқ бозор қиймати 5 триллион доллардан ошгач, ушбу рейтингда биринчи ўринга чиққан эди. Ўтган ой Apple сунъий интеллект асосида ишловчи Siri ёрдамчисининг янгиланган версиясини тақдим этди. 

 

Янги тизим фойдаланувчиларнинг сўровларини шахсий контекстни ҳисобга олган ҳолда яхшироқ тушуниши, интернетдан реал вақт режимида маълумот олиши ҳамда мураккаброқ вазифаларни бажариши билан ажралиб туради.

 

Founder ETFs асосчиси Майкл Монаганнинг фикрича, инвесторлар эндиликда сунъий интеллект инфратузилмасига катта маблағ сарфлаётган компаниялардан кўра, ушбу технологияни фойдаланувчилар учун амалий хизматларга айлантира оладиган компанияларга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Унинг таъкидлашича, Аpple'нинг AI йўналишидаги нисбатан кам капитал харажатлари энди компания учун устунлик сифатида баҳоланмоқда.

 

Apple акцияларининг ўсиши компаниянинг 30 июль куни эълон қилинадиган учинчи чорак молиявий натижалари арафасида кузатилмоқда. Аввалроқ компания савдо ҳажми 14–17 фоизга ўсишини прогноз қилган эди.

 

Шу билан бирга, Apple бош директори Тим Кук сентабр ойида компания раҳбарлигини 2021 йилдан буён аппарат муҳандислиги бўлимини бошқариб келаётган Жон Тернусга топшириши кутилмоқда.

 

Айни пайтда яримўтказгичлар бозорида рақобат кучаймоқда. Micron компанияси май ойида бозор қийматини 1 триллион доллардан оширган бўлса, Жанубий Кореянинг SK Hynix компанияси Nasdaq биржасида рўйхатдан ўтди.

 

Apple акцияларининг ўсишига қарамай, АҚШ фонд бозори индекслари пасайди. Савдолар давомида Nasdaq 1,6 фоизга, С&P 500 0,9 фоизга, Dow Jones Industrial Average эса 0,25 фоизга тушди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.