Ўзбекистон

Тошкентда Оniх ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашди: ЙПХ ходими вафот этди

Пойтахтдаги ЙТҲ бўйича ИИВ расмий маълумот берди

Тошкентда Оniх ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашди: ЙПХ ходими вафот этди



Тошкент шаҳрида патруль хизмати мотоцикллари ва енгил автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар Йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.



Қайд этилишича, ҳодиса 16 июль куни соат тахминан 18:30 да пойтахтнинг “Дўрмон йўли” кўчасида содир бўлган. Уч нафар ЙПХ инспектори патруль мотоциклларида хизмат вазифасини бажараётган вақтда «Ғазалкент» кўчасидан чорраҳага кириб келган Оniх русумли автомобиль билан тўқнашган.



Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида патруль мотоциклини бошқариб келган бир нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган бошқа фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.



ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирди.



Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган видео: Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актрисанинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлганди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 5-6 ноябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади.

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Ҳодисада бир киши жароҳатланган эди.

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Маскатда Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларга бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди. Унда 250 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинган.

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

Шунингдек, 396 млн сўмлик зарарни қоплаш ва 5 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Тошкентда 8 та автобус йўналиши назоратга олинди.

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Аэропортда хориждан келган йўловчиларнинг юклари ва шахсий буюмлари текширилганда, жами 691 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.