Жаҳон

Ливан Президенти Трамп билан Исроил бўйича музокаралар учун АҚШга йўл олди

Томонлар ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ливан жанубидан олиб чиқиш ва минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

Ливан Президенти Трамп билан Исроил бўйича музокаралар учун АҚШга йўл олди

Ливан Президенти Жозеф Аун АҚШ Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан Вашингтонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Аун келаси ҳафта Оқ уйда Доналд Трамп ва АҚШнинг юқори мартабали расмийлари билан учрашади. Музокараларда Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш, Исроил қўшинларини Ливан жанубидан олиб чиқиш ҳамда мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш масалалари муҳокама қилинади.

 

Шунингдек, томонлар Ливан ҳукуматининг мамлакатнинг барча ҳудудлари устидан назоратини кучайтириш масаласини ҳам кўриб чиқиши кутилмоқда.

 

Ташриф Ливан ва Исроил вакиллари АҚШ воситачилигида Римда навбатдаги музокараларни ўтказганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилмоқда. АҚШ расмийларига кўра, томонлар Ливан жанубида Исроил қўшинлари босқичма-босқич чекинадиган ва уларнинг ўрнини Ливан армияси эгаллайдиган "синов зоналари"ни ташкил этиш бўйича кейинги қадамлар юзасидан келишувга эришган.

 

Шу билан бирга, музокаралар давом этаётганига қарамай, Исроил армияси Ливан жанубидаги ўзи "хавфсизлик зонаси" деб атаётган ҳудудда қолмоқда ва ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда. Исроил томони қўшинлар "Ҳизбуллоҳ" қуролсизланмагунча ҳудудни тарк этмаслигини билдирган. "Ҳизбуллоҳ" эса қуролсизланиш талабини ва амалдаги келишувни рад этмоқда.

 

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, март ойидан буён Исроилнинг Ливандаги ҳарбий амалиётлари оқибатида 4 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, бир миллиондан зиёд аҳоли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.