Жаҳон

Норвегияда сўнгги 100 йилдаги энг йирик ёнғин юз берди

Ҳодиса сабаб юзлаб аҳоли эвакуация қилинди.

Норвегияда сўнгги 100 йилдаги энг йирик ёнғин юз берди

Норвегиянинг Драммен муниципалитетига қарашли Крокстаделва қишлоғида юз берган йирик ёнғин оқибатида 100 дан ортиқ турар жой ёниб кетди. Бу ҳақда Aftenposten нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ёнғин аввал қишлоқда бошланган, кейинчалик яқин атрофдаги ўрмонга тарқалган. Маҳаллий ОАВ бу ҳодисани Норвегияда сўнгги 100 йил ичидаги энг йирик ёнғин деб баҳоламоқда.

 

Ёнғин сабаб юзлаб одамлар хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Ҳозирча бедарак йўқолганлар ҳақида маълумот йўқ. Икки нафар маҳаллий фуқаро ёниш маҳсулотларидан заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилган.

 

Reuters агентлигининг ёзишича, кучли шамол ёнғинни тез тарқатган, қалин қора тутун эса Ослодан тахминан 50 километр ғарбдаги ҳудудни қоплаган.

 

Aftenposten маълумотига кўра, маҳаллий ёнғин-қутқарув хизмати вазиятни назоратга олиш учун Норвегия ҳукуматидан қўшимча ёрдам сўраган.

 

“Биз ҳали ҳам ёнғинни тўлиқ назорат остига олганимиз йўқ”, — деди Драммен муниципалитети ёнғин хизмати раҳбари Инге Вергеланд.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.