Ўзбекистон

Аномал иссиқ автобуслардаги кондиционерлар самарадорлигига таъсир қилмоқда — "Тошшаҳартрансхизмат"

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобуслардаги совитиш тизимлари юзасидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдириб, айрим автобусларда кондиционер мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Аномал иссиқ автобуслардаги кондиционерлар самарадорлигига таъсир қилмоқда — "Тошшаҳартрансхизмат"

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ сўнгги кунларда автобуслардаги кондиционерлар фаолияти юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган танқидий мурожаатларга изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, бугунги кунда корхона автобус саройлари филиаллари тасарруфида ҳар куни 1672 та автобус ва электробус йўналишларга чиқарилмоқда. Йўловчиларга Mercedes-Benz, SAZ LE-60, МАN, Yutong ҳамда King Long русумидаги транспорт воситалари хизмат кўрсатмоқда.

 

Ҳаракат таркибидаги 102 та Mercedes-Benz автобусининг барчаси, 272 та МАN автобусининг 100 таси ҳамда 201 та SAZ LE-60 автобусининг 88 таси ишлаб чиқарувчи завод томонидан салонни совитиш тизими билан жиҳозланмаган.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳрида кузатилаётган 45 даража ва ундан юқори аномал иссиқ, автобус салонига қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушиши, бекатларда эшикларнинг тез-тез очилиб-ёпилиши ва йўловчилар сонининг кўплиги Ютонг ҳамда King Long русумидаги автобус ва электробуслардаги кондиционер тизимларига қўшимча юклама бераётгани қайд этилди.

 

Қайд этилишича, бундай экстремал об-ҳаво шароитида техник жиҳатдан соз кондиционерлар ҳам номинал совитиш қувватини тўлиқ таъминлай олмаслиги мумкин. Шу боис ёзнинг аномал иссиқ кунларида совитиш самарадорлигининг пасайиши кўп ҳолларда ускунанинг носозлиги эмас, балки юқори ҳарорат шароитида ишлаш ва иссиқлик алмашинуви самарадорлигининг пасайиши билан боғлиқ табиий техник ҳолат экани таъкидланди.

 

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ йўловчилар учун қулай шароит яратиш бўйича барча имкониятлар ишга солинаётганини билдириб, об-ҳаво билан боғлиқ ушбу вақтинчалик ноқулайликни тушунишларини сўради.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.