Ўзбекистон

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

Бундан ташқари шаҳарларда канализация хизматлари қамрови 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади.

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик ва оқова сув хизматларини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режаларга бағишланган тақдимот билан танишди.

 

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда соҳага жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 баробар ошиб, 2,7 миллиард долларга етган. Натижада марказлашган ичимлик суви билан таъминланган аҳоли улуши 2017 йилдаги 63 фоиздан қарийб 83 фоизга кўтарилган.

 

Шу давр мобайнида 7,7 миллион аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, 11 миллион фуқаронинг сув таъминоти яхшиланган, 1,1 миллион киши канализация тизимига уланган. Бундан ташқари, 39 минг километр ичимлик суви ва 3,2 минг километр оқова сув тармоқлари қурилиб ёки реконструкция қилинган. 

 

Шунингдек, 3,4 мингта ичимлик суви ҳамда 295 та оқова сув иншооти ва насос станцияси барпо этилган ёки янгиланган.

 

Тақдимотда келгуси йилларда ичимлик суви таъминоти даражасини 90 фоизга, шаҳарларда канализация хизматлари қамровини эса 80 фоизга етказиш мақсади белгиланган. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари эришилган натижалар билан бир қаторда, лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш тизими ҳали талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.

 

Хусусан, Андижон шаҳридаги канализация тизимидаги муаммоларни бартараф этиш учун 107 миллиард сўм ажратилган. Сергели туманида ёқимсиз ҳид тарқалишининг олдини олиш мақсадида замонавий фильтрларни ўрнатиш ишлари бошланган.

 

Шунингдек, Сурхондарё вилоятини Тўпаланг сув омборидан ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси доирасида тармоқ Термиз шаҳригача етказилган. Йил якунига қадар Шеробод, Музработ, Ангор ва Жарқўрғон туманларига ҳам ичимлик суви етказиб берилиши режалаштирилган.

 

Тақдимотда ҳудудлардаги долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар ҳам белгиланди. Жумладан, 513 та маҳаллага марказлашган ичимлик суви тармоғини олиб бориш, яна 3 мингта маҳаллада сув таъминоти сифатини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

 

Президент хонадонларни ичимлик суви тармоғига тўлиқ улаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Шу мақсадда 232 мингта сув колонкаси ўрнига тармоқларни бевосита уй-жойларгача тортиш кўзда тутилган.

 

Йил якунига қадар умумий қиймати 600 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Улар доирасида 1,6 минг километр ичимлик суви ва 387 километр канализация тармоқлари, шунингдек, 80 та ичимлик суви ҳамда 29 та оқова сув иншооти қурилади.

 

Натижада 107 та маҳалладаги 310 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Бундан ташқари, 453 та маҳаллада истиқомат қилувчи 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти сифати яхшиланади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.