Ўзбекистон

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Росселхознадзор фитосанитария қоидабузарликлари аниқлангани сабабли Ўзбекистоннинг беш экспортчисига Россияга айрим мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга чеклов жорий қилди.

 

Росселхознадзор маълум қилишича, қарор карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда карантин объектлари аниқланиш ҳолатлари кўпайгани муносабати билан қабул қилинган.

 

Чеклов оқ карам, гулкарам, бош пиёз, шивит, петрушка, узум, лавлаги ва помидор маҳсулотларини қамраб олади. У фақат фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган беш нафар экспортчига нисбатан қўлланади.

 

Идора маълумотига кўра, 2026 йил бошидан буён мазкур маҳсулотларда 132 та карантин объекти аниқланган. Улар орасида помидор мевасининг жигарранг буришиш вируси, Жанубий Америка помидор куяси, ғарбий (Калифорния) гул трипси ҳамда томирларнинг некротик сарғайишини келтириб чиқарувчи бенивирус бор.

 

Росселхознадзор ушбу чекловлар Россия ҳудудига карантин зараркунандалари ва касалликлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида жорий этилганини билдирди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.