Ўзбекистон

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатларга бўлган глобал қизиқиш ўсишда давом этмоқда. Халқаро туризм компанияси Expedia Group маълумотларига кўра, июнь ойида мамлакатга саёҳатлар билан боғлиқ қидирувлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошган. 

 

Шу билан бирга, расмийлаштирилган бронлар сони ҳам кўпайган. Бу эса фойдаланувчиларнинг қизиқиши амалий саёҳат режалаштириш босқичига ўтаётганини кўрсатади.

 

Expedia Group онлайн саёҳатлар соҳасидаги дунёнинг энг йирик компанияларидан бири ҳамда халқаро туризм талаби бўйича энг ишончли маълумот манбаларидан ҳисобланади. Платформа таркибига Expedia, Hotels.com, Vrbo, Travelocity, Orbitz, CheapTickets, Hotwire ва бошқа брендлар киради. Expedia Group платформаларидан ҳар йили дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ саёҳатчи фойдаланади. 2025 йил якунларига кўра, компания платформалари орқали амалга оширилган ялпи бронлар (гросс boo) ҳажми 100 миллиард АҚШ долларидан ошган. Йиллик бронлар ҳажми 400 миллиондан ортиқ тунашни ўз ичига олади. Компания дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатидаги 3 миллиондан зиёд жойлаштириш объектлари, авиакомпаниялар, туроператорлар ва бошқа туризм хизматлари етказиб берувчилари билан ҳамкорлик қилади.

 

Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, саёҳатларга бўлган талабнинг ортиши бронь қилиш кўрсаткичларида ҳам ўз аксини топди. Жорий йилнинг июнь ойида Expedia Group платформаси орқали Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,6 фоизга ошди. Харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

 

Expedia Group платформалари фойдаланувчилари орасида Ўзбекистон учун асосий хорижий бозорлар АҚШ, Япония, Буюк Британия, Корея Республикаси, Германия ва Франция бўлиб қолмоқда. Талабнинг энг юқори ўсиш суръатлари АҚШ ва Японияда қайд этилган. Европа мамлакатлари орасида эса Буюк Британия, Германия ва Франция етакчилик қилмоқда.

 

Мамлакат ичидаги энг оммабоп йўналишлар орасида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро етакчиликни сақлаб қолмоқда. Шу билан бирга, Хивага бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Сўнгги бир йил ичида шаҳарнинг умумий бронлар ҳажмидаги улуши сезиларли даражада ошгани унинг халқаро саёҳатчилар орасида тобора оммалашаётганидан далолат беради.

 

Дастлабки бронлар бўйича маълумотлар ҳам яқин ойларда юқори талаб сақланиб қолишини кўрсатмоқда. Expedia Group маълумотларига кўра, тасдиқланган барча бронларнинг 82,9 фоизи 2026 йил июль–сентабр ойларига режалаштирилган саёҳатларга тўғри келади. Бу давр Ўзбекистондаги юқори туризм мавсуми арафасига тўғри келади.

 

Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг ортиши халқаро авиақатновлар географиясининг кенгайиши, сўнгги йилларда виза тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ҳамда мамлакатнинг хорижий туризм бозорларида фаол тарғиб қилинаётгани билан изоҳланмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.