Жаҳон

Мамдани Нетаняхуни ҳибсга олиш ваколати йўқлигини тан олди

Аввалроқ Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи вақтида уни ҳибсга олиш эҳтимоли муҳокама қилинганди.

Мамдани Нетаняхуни ҳибсга олиш ваколати йўқлигини тан олди

 

Нью-Ёрк шаҳри мери Зоҳран Мамдани шаҳар маъмуриятида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни Халқаро жиноят суди (ХЖС) ордери асосида ҳибсга олиш бўйича ҳуқуқий ваколат мавжуд эмаслигини маълум қилди.

 

Мамдани Х ижтимоий тармоғида эълон қилган видеомурожаатида ХЖС қарорини амалга ошириш шаҳарнинг ваколатига кирмаслигини, бироқ бундай ваколат федерал ҳукумат ихтиёрида эканини таъкидлаган.

 

Шунингдек, у АҚШ федерал ҳукуматини Халқаро жиноят судига қўшилиш ва суд қарорларини ижро этиш масаласини кўриб чиқишга чақирган.

 

Аввалроқ Мамдани Нью-Ёрк шаҳар Адлия департаменти Бенямин Нетаняху сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси тадбирларида иштирок этиш учун шаҳарга ташриф буюрган тақдирда, ХЖС ордерини ижро этиш имкониятларини ўрганаётганини маълум қилганди. Бунга жавобан АҚШ президенти Доналд Трамп Нетаняхунинг АҚШга ташрифи чоғида унинг ҳибсга олиниши мумкин эмаслигини билдирган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрь ойида Халқаро жиноят суди Бенямин Нетаняху ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Ёав Галантни Ғазодаги можарога алоқадор уруш жиноятлари ҳамда инсониятга қарши жиноятларда гумон қилиб, уларни ҳибсга олишга ордер берган эди. Исроил ва АҚШ эса ХЖС юрисдикциясини тан олмайди.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.