Ўзбекистон

Туризм қўмитаси “Хавфсиз туризм” жамғармаси бўйича тушунтириш берди

Қўмита лойиҳа хорижга саёҳат қилаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни назарда тутишини маълум қилди.

Туризм қўмитаси “Хавфсиз туризм” жамғармаси бўйича тушунтириш берди

Туризм қўмитаси ижтимоий тармоқларда чиқиш туризми ва соҳадаги янги тартиб-қоидалар ҳақида бир томонлама ҳамда етарлича ўрганилмаган хабарлар тарқалаётгани муносабати билан расмий баёнот билан чиқди.

 

Қўмита маълумотига кўра, сўнгги йилларда аҳоли фаровонлигининг ошиши натижасида хорижга саёҳат қилаётган фуқаролар сони сезиларли кўпайган. Хусусан, 2025 йилда 8 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижга саёҳат қилган. Шу сабабли чет элда бўлиб турган фуқароларни фавқулодда вазиятларда эвакуация қилиш, уларга зарур ёрдам кўрсатиш ва Ватанга қайтариш долзарб масалага айлангани таъкидланди.

 

Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ туроператорлар лицензия асосида фаолият юритади, турагентлар эса хабардор қилиш тартибида ишлайди. Таҳлиллар эса айнан турагентлар орқали кафолатсиз сафарга чиққан айрим туристлар хорижда мураккаб вазиятларга дуч келаётганини кўрсатган.

 

Шу муносабат билан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатлардаги саёҳатларини тартибга солиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.

 

Қўмита маълум қилишича, лойиҳа Буюк Британия, Германия, Япония, Дания, Россия, Беларус ва Қозоғистон тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳада “Хавфсиз туризм” жамғармасини ташкил этиш ҳам назарда тутилган. Унга кўра, туроператорлар учун белгиланиши режалаштирилаётган 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ фавқулодда вазиятларда жабрланган фуқароларга етказилган зарарни қоплаш ҳамда уларни хориждан эвакуация қилиш харажатларини молиялаштиришга йўналтирилади. Мақсадли йиғимлар захира маблағи белгиланган миқдордан ошгач, улар кафолатли равишда қайтарилиши қайд этилган.

 

Шунингдек, қарор лойиҳаси жорий йилнинг 5 июнь ва 6 июль кунлари Туризм қўмитасида маҳаллий ҳамда хорижий туризм соҳаси вакиллари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотларда муҳокама қилиниб, билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилгани билдирилди.

 

Туризм қўмитаси мазкур ҳужжат лойиҳаси фуқароларнинг ҳаёти, хавфсизлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ҳамда молиявий механизмларини яратишга қаратилганини таъкидлаб, жамоатчиликни лойиҳа мазмунини расмий манбалар орқали холис баҳолаш ва муҳокамаларда фаол иштирок этишга чақирди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.