Ўзбекистон

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова 80 ёшида вафот этди

“Баҳор” давлат рақс ансамблининг етакчи раққосаларидан бири бўлган санъаткор узоқ йиллар миллий рақс санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова 80 ёшида вафот этди

 

Мукаррам Турғунбоева номидаги машҳур «Баҳор» давлат рақс ансамблининг етакчи раққосаларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова 23 июль куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда санъат арбоби Насриддин Асриддинов маълум қилди.

 

Насиба Мадраҳимова ўзбек миллий рақс санъати мактабининг ёрқин намояндаларидан бири бўлиб, узоқ йиллар давомида «Баҳор» ансамбли сафида самарали ижод қилди. У нафақат саҳнадаги маҳорати, балки кўплаб ёш раққосаларга миллий рақс санъати сирларини ўргатган тажрибали устоз сифатида ҳам эътироф этилган.

 

Санъаткорнинг миллий маданият ва санъат ривожига қўшган муносиб ҳиссаси эътироф этилиб, 1981 йилда унга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони берилган.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.