Ўзбекистон

Ўзбекистонда ижтимоий иш фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди

Ҳужжат ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳадаги ваколатли органлар фаолиятини белгилайди.

Ўзбекистонда ижтимоий иш фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди

23 июль куни “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–1159-сон) қабул қилинди. Қонуннинг асосий мақсади ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишдан иборат. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Теlegram-канали хабар берди.

 

Ҳужжатга кўра, ижтимоий иш — ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг имконият ва салоҳиятини оширишга кўмаклашадиган, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни ривожлантириш орқали жамиятда ижтимоий ўзгаришларга хизмат қиладиган касбий фаолият ҳисобланади.

 

Қонунда ижтимоий иш тиббиёт, таълим, ижтимоий ҳимоя, бандлик, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жазони ижро этиш тизимида ташкил этилиши белгиланган.

 

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мазкур соҳадаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

 

Қонунга мувофиқ, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам бирламчи, ихтисослашган ҳамда юқори ихтисослашган даражаларга ажратилади. Улар фуқаронинг яшаш жойида, маҳалласида, хизмат кўрсатувчи муассасаларда, жумладан, стационар муассасаларда ҳамда интернет орқали кўрсатилиши мумкин.

 

Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаати ҳамда хизматларни олишга розилиги асос бўлади.

 

Бундан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли орган этиб белгиланди.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"