Жаҳон

Франция ва Испаниядаги йирик ўрмон ёнғинлари сабаб 87 минг киши эвакуация қилинди

Айрим аҳоли олов қуршовидан қайиқ орқали қутқарилган. Табиий офат сабаб ўнлаб ўт ўчирувчилар ҳам жароҳат олди.

Франция ва Испаниядаги йирик ўрмон ёнғинлари сабаб 87 минг киши эвакуация қилинди

Франциянинг жануби-ғарбий қисми ва Испаниянинг марказий ҳудудларида давом этаётган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида тахминан 87 минг киши эвакуация қилинди. Табиий офат сабаб ўнлаб ўт ўчирувчилар ҳам жароҳат олди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Франциянинг Атлантика соҳилидаги Кап-Ферре яриморолида чоршанбадан буён давом этаётган ёнғин 125 квадрат километр ҳудудни қамраб олди. Алангалар сайёҳлик ҳудудларига яқинлашгани сабабли аҳоли ва дам олувчилар автомобиль ҳамда қайиқ орқали хавфсиз жойларга кўчирилди.

 

Францияда яна бир ёнғин ўчоғи юзага келгани ортидан эвакуация ҳудуди кенгайтирилди. Натижада Жиронда департаментида 44 минг, Ланд департаментида эса 23 минг киши эвакуация қилинди.

 

Ёнғин оқибатида 53 та уй ва битта кемпинг ёниб кетган, 42 нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган.

 

Ёнғинни ўчириш ишларига юзлаб ўт ўчирувчилар, авиация ва махсус техникалар жалб этилган. Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатга Европа Иттифоқи давлатларидан ёнғинга қарши самолёт ва вертолётлар юборилишини маълум қилди.

 

Испанияда эса ҳукумат тарихда илк бор ўрмон ёнғинлари сабаб миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мадрид ва Авила провинцияларидаги ёнғинлар туфайли қарийб 20 минг киши эвакуация қилинди. Мадриднинг ғарбий қисмидаги иккита ёнғин ўчоғи бирлашиб, минтақа тарихидаги энг йирик ёнғинга айлангани қайд этилди.

 

Шунингдек, Авила провинциясидаги ёнғин 90 квадрат километр майдонни қамраб олиб, яна 1,5 минг кишининг эвакуация қилинишига сабаб бўлди. Мамлакатнинг Гвадалахара провинциясида эса тарихдаги иккинчи энг йирик ўрмон ёнғинини ўчириш ишлари давом этмоқда.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Европадаги жазирама, қурғоқчилик ва кучли шамоллар ёнғинларнинг тез тарқалишига сабаб бўлмоқда. Олимлар эса иқлим ўзгариши минтақада бундай табиий офатларнинг кўлами ва такрорланиш тезлигини ошираётганидан огоҳлантирмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.