Жаҳон

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳиндистонда бир неча ҳафтадан буён давом этаётган оммавий норозилик намойишлари таълим вазири Дҳармендра Прадҳаннинг истеъфосидан сўнг якунланди. Бу ҳақда "Сувараклар" ҳаракатига таяниб, AP хабар берди.

 

Pradhan X ижтимоий тармоғида истеъфога чиққанини эълон қилди. Унинг истеъфоси мамлакат бўйлаб намойишлар, ўтириш акциялари ва очлик эълон қилиш тадбирларини уюштирган ёшлар ҳаракати учун муҳим ғалаба сифатида баҳоланмоқда.

 

Норозиликлар бир ойдан ортиқ вақт аввал Ҳиндистондаги йирик кириш имтиҳонларида саволлар сизиб чиққани ҳақидаги айбловлардан кейин бошланган эди. Дастлаб таълим тизимини ислоҳ қилиш талаби билан бошланган ҳаракат кейинчалик ишсизлик, ҳукуматнинг жавобгарлиги ва иқтисодий имкониятлар масалаларини ҳам қамраб олди.

 

Ҳаракат ташкилотчиларининг билдиришича, ҳукумат таълим тизимини ислоҳ қилиш, имтиҳон саволларининг сизиб чиқиши ортидан ўз жонига қасд қилган талабалар оилаларига компенсация тўлаш ҳамда намойишларда қатнашганларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрмаслик ҳақидаги талабларни қабул қилган. Шундан сўнг улар намойишларни тўхтатишга чақирди.

 

Прадҳаннинг истеъфоси ҳақидаги хабар Ню-Деҳлида бир ойдан ортиқ вақт давомида намойиш ўтказган минглаб иштирокчилар томонидан тантаналар билан кутиб олинди.

 

Мазкур норозиликлар Бош вазир Нарендра Моди ҳукумати сўнгги йилларда дуч келган энг йирик жамоатчилик босимларидан бири бўлди. Аввалроқ ҳукумат имтиҳон саволларининг сизиб чиқиши билан боғлиқ ишларни тезкор кўриб чиқиш ва имтиҳон тизимидаги фирибгарлик ҳамда коррупцияга қарши чораларни кучайтиришни ваъда қилган эди. Бироқ намойишчилар бу чораларни етарли эмас деб ҳисоблаган.

 

Мухолифат вакиллари эса таълим вазирининг истеъфосини ҳукуматнинг жамоатчилик босими қаршисида ён бергани сифатида баҳолади. Парламентдаги мухолифат етакчиси Раҳул Ганди буни Ҳиндистон таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўлидаги муҳим қадам деб атади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.