Жаҳон

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Дайр аз-Зор–Дамашқ автомагистралида 25 июль куни содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди.

 

SANA агентлиги хабарига кўра, авария Ас-Сухна ва Палмира шаҳарлари оралиғида икки автобуснинг тўқнашуви натижасида юз берган.

 

Ҳодисадан сўнг Сурия Мудофаа вазирлиги жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни Ҳомс ҳарбий шифохонасига етказиш учун тиббий эвакуацияга бир нечта вертолётни жалб қилди.

 

Ички ишлар вазирлиги тез ёрдам бригадалари ва тегишли хизматлар зудлик билан воқеа жойига етиб борганини, жабрланганларни шифохоналарга олиб бориш ҳамда ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш ишлари давом этаётганини маълум қилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тез тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий хизматлар бошқармаси директори Нажиб ал-Наасаннинг билдиришича, айни пайтда авария оқибатида 35 киши ҳалок бўлган, 30 киши эса жароҳатланган.

 

Шунингдек, Сурия Фуқаро мудофааси хизмати Палмирадаги қутқарув гуруҳларини ҳодиса жойига юборган, Дайр аз-Зордаги бўлинмалардан эса қўшимча кучлар жалб қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.