Жаҳон

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Омск шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилган музокараларда Россия-Украина урушини "музлатиш" ва тинчлик музокараларини қайта бошлаш зарурлигини таъкидлади.

 

Тўқаевнинг айтишича, унга АҚШ ва Европа давлатларидан Россия ҳамда Украина ўртасидаги можаро юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда ва у бу ҳақда Путинни хабардор қилган.

 

Қозоғистон президенти можаронинг келиб чиқишини кўпчилик, жумладан Қозоғистон учун ҳам тушуниш қийинлигини айтиб, уни Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий можаро билан таққослади.

 

Шунингдек, Тўқаев Путиннинг Аляскада АҚШ билан ўтказилган музокараларда "максимал дипломатик мослашувчанлик" намоён этганини таъкидлади.

 

Унинг фикрича, можарони "музлатиш" ва аввал муҳим натижаларга эришилган "Истанбул формуласи 2.0"га қайтиш, шунингдек, Россия ҳам иштирок этадиган йирик давлатлар кафолати остида тинчлик сари ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Тўқаев уруш оқибатида ёшларнинг ҳалок бўлаётганини афсус билан қайд этиб, "Буларнинг барчасини тўхтатиш керак", деди. Унинг таъкидлашича, давом этаётган уруш Россия ва Украина рақиблари манфаатларига хизмат қилмоқда. Путин эса учрашув давомида Тўқаевни "Украина йўналиши"даги вазият ҳақида батафсил хабардор қилишини маълум қилди.

 

Аввалроқ Reuters агентлиги Кремлга яқин манбаларга таяниб, Владимир Путин Украина билан тинчлик музокаралари бўйича таклифларни рад этаётгани ва Донецк вилоятининг қолган қисмини эгаллаш масаласида муросасиз позицияни сақлаб қолаётгани ҳақида хабар берганди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.