Жаҳон

Покистонда муссон ёмғирлари қурбонлари сони 107 нафарга етди

Метеорологлар ҳафта ўрталаридан бошлаб яна кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Покистонда муссон ёмғирлари қурбонлари сони 107 нафарга етди

Покистонда муссон мавсуми бошланганидан буён кузатилаётган кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида камида 107 киши ҳалок бўлди, 344 киши жароҳат олди, юзлаб уйлар зарар кўрди. Бу ҳақда мамлакатнинг Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармасига (NDMA) таяниб, Al Jazeera хабар берди.

 

Қайд этилишича, энг кўп қурбон Хайбер Пахтунхва вилоятида қайд этилган бўлиб, у ерда 55 киши ҳалок бўлган. Панжоб вилоятида эса 36 киши табиий офат қурбонига айланган. Ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи уйлар ва томларнинг қулаб тушиши оқибатида вафот этган.

 

Панжоб вилояти маркази Лаҳорда сув тошқинлари сабаб эвакуация қилинган аҳолини вақтинча жойлаштириш учун камида 17 та қутқарув лагери ташкил этилган.

 

Маҳаллий расмийларнинг маълумотига кўра, Лаҳор ва Гужранвала ҳудудларида қарийб 400 квадрат километр майдон сув остида қолган. Вазият "ички денгиз"ни эслатаётгани таъкидланган.

 

Панжоб бош вазири Марям Навоз Шариф фавқулодда вазият хизматлари бутун вилоят бўйлаб сафарбар этилгани ва тошқин сувларини чиқариш ишлари давом этаётганини билдирди.

 

Покистон Метеорология департаменти сешанбагача тошқин келтириб чиқарадиган даражадаги ёғингарчилик кутилмаётганини, бироқ чоршанбадан бошлаб Исломобод, Юқори Панжоб, Покистон назоратидаги Кашмир, Хайбер Пахтунхва ва Гилгит-Балтистон ҳудудларида янги нам об-ҳаво даври бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

 

Шунингдек, Рави дарёсида сув сатҳи ўрта даражадаги тошқин кўрсаткичига етгани, мамлакатдаги аксарият йирик дарёларда эса сув миқдори меъёрий ёки паст даражада экани қайд этилди.

 

Мутахассислар аҳолини пастқам ҳудудлардан узоқроқ бўлишга чақирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, муссон мавсуми ҳали ўртасига етган бўлиб, у сентябргача давом этиши кутилмоқда.

 

2025 йилда Покистондаги кучли тошқинлар оқибатида 1 037 киши ҳалок бўлган, 2 миллион киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган, миллионлаб чорва моллари нобуд бўлиб, қишлоқ хўжалигига катта зарар етган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.