Ўзбекистон

Сув хўжалигида соғлом ва замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда

Янги тизим доирасида сув инфратузилмаси лойиҳалари ягона электрон платформага ўтказилади.

Сув хўжалигида соғлом ва замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда

Ичимлик суви соҳасини самарали бошқариш ва замонавий тизимга айлантириш мақсадида бир қатор янги механизмлар жорий этилади.

 

2026 йил сентябрь ойидан бошлаб барча сув инфратузилмаси лойиҳалари ягона электрон платформада акс эттирилади. Шунингдек, ер ости сувлари ҳолати бўйича маълумотлар ҳам ушбу тизимга интеграция қилинади.

 

Бундан ташқари, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш жараёнида йўл остидаги сув коммуникацияларини реконструкция қилиш ишлари олдиндан лойиҳа ҳужжатларига киритилади. Бу эса кейинчалик йўлларни қайта қазиш билан боғлиқ муаммоларни камайтиришга хизмат қилади.

 

“Ўзсувтаъминот” АЖда рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозими ташкил этилади.

 

Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб тарифларни тасдиқлаш ваколати Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади. Бюджет ташкилотлари учун ягона тарифлар жорий этилиши ҳамда соҳага хусусий сектор инвестицияларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

 

Мутасаддиларга кўра, мазкур чора-тадбирлар бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланишнинг олдини олиш, коррупсион хавфларни камайтириш ва сув таъминоти тизимида очиқликни таъминлашга хизмат қилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.