Жаҳон

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FCC) Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторларини миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан тақиқланган ускуналар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Қарор дарҳол кучга кирган бўлса-да, у фақат АҚШда ҳали сотувга рухсат берилмаган янги моделларни қамраб олади.

 

Комиссия ушбу қурилмалар таъминот занжири ва киберхавфсизлик учун хавф туғдириши, шунингдек, хорижий томонлар уларни назорат остига олса, АҚШ иқтисодиёти ҳамда муҳим инфратузилмаларига зарар етказиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Мазкур қарор АҚШнинг сунъий интеллект, энергетика ва маълумотлар марказлари каби стратегик соҳаларда Хитой технологияларига қарамликни камайтиришга қаратилган сиёсатининг бир қисми ҳисобланади.

 

Чекловлар АҚШнинг Nvidia технологиялари асосида роботлар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилган Хитойнинг Unitree компаниясига ҳам таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Яқинда Пентагон компанияни Хитой ҳарбий тузилмалари билан алоқадорликда гумон қилинаётган корхоналар рўйхатига киритган, Пекин эса бу айбловларни рад этган.

 

Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси АҚШ қарорини танқид қилиб, Вашингтонни Хитой компанияларига нисбатан босимни тўхтатишга чақирди. Дипломатик ваколатхона Пекин ўз манфаатларига зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатга жавобан зарур чораларни кўришини маълум қилди.

 

Чекловлар Хитойнинг Huawei ва Sungrow каби қувват инверторлари ишлаб чиқарувчиларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Бироқ АҚШда аввалроқ сотувга рухсат берилган маҳсулотлар янги тартибдан мустасно ҳисобланади, гарчи FCC айрим ҳолларда бундай рухсатномаларни бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган бўлса ҳам.

 

Қарор Доналд Трамп маъмурияти АҚШда илғор ишлаб чиқаришни кенгайтиришга интилаётган бир пайтда қабул қилинди. Ҳозирда Tesla, Figure AI, Agility Robotics ва Boston Dynamics мамлакатда гуманоид роботларни ишлаб чиқиш ёки йиғиш билан шуғулланмоқда.

 

Қайд этилишича, мазкур чекловлар АҚШ ва Хитой ўртасидаги сунъий интеллект, илғор микрочиплар, савдо ҳамда стратегик технологиялар бўйича мавжуд қарама-қаршиликларни янада кучайтириши мумкин.

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

custom img

Трамп Нетаняхуни одатдагидан совуқроқ кутиб олди

АҚШ президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги таранглик бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

custom img

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"