Жаҳон

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси террорчилик ташкилоти вакилининг ёллашга уринишлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ўтган йил кузида Телеграм орқали Россияда тақиқланган "Ислом давлати" (ИШИД) террорчилик ташкилотининг халқаро қидирувда бўлган аъзоларидан бири билан алоқага киришган. Манбага кўра, улар ўртасидаги ёзишмалар қарийб олти ой давом этган.

 

Тергов маълумотларига кўра, суҳбат давомида террорчилик ташкилоти вакили эркакни ИШИД сафига қўшилишга, Сурияга бориб жанговар ҳаракатларда қатнашишга ҳамда террорчилик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш учун пул ўтказишга ундаган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ушбу ёллашга уринишлар ҳақида хабар бермагани сабабли унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.6-moddasi ("Жиноят ҳақида хабар бермаслик") билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда бўйича бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Агар террорчилик ташкилотига пул ўтказилгани тасдиқланса, гумонланувчига террорчилик фаолиятига кўмаклашиш айблови ҳам қўйилиши мумкин. Россия қонунчилигига кўра, бундай жиноят учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Аёл 1 ноябрь куни ишга кетганидан кейин бедарак йўқолган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.