Жаҳон

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

 

Япониянинг Кюшу оролида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда BBС хабар берди.

 

Япония бош вазири Санаэ Такаичининг маълум қилишича, зилзила оқибатида қулаган бинолар, ёнғинлар ва инфратузилмага жиддий зарар етган. Ҳозирда ёрдам кутаётган фуқароларни қутқариш ишлари барча тегишли хизматлар томонидан давом эттирилмоқда.

 

«13 кишининг вафот этгани тасдиқланди. Бундан ташқари, кўплаб одамлар жароҳат олган. Айрим ҳудудларда одамлар ҳануз ёрдам кутмоқда. Имкон қадар кўпроқ инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун барча ресурсларимиз сафарбар этилган», — деди бош вазир.

 

Расмий маълумотларга кўра, 7 киши оғир, 29 киши енгил тан жароҳати олган. 9 мингдан ортиқ фуқаро вақтинчалик эвакуация марказларига жойлаштирилган.

 

Шунингдек, табиий офат оқибатида 36,9 мингга яқин хонадон электр энергиясисиз, 84 мингга яқин уй ва хонадон ичимлик сувисиз, 9,5 минг истеъмолчи эса газ таъминотисиз қолган. Айрим ҳудудларда алоқа тизимларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

 

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига Япония Ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучларининг 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, 7,1 магнитудали зилзила сўнгги йилларда Японияда кузатилган энг кучли табиий офатлардан бири бўлди. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"