Жаҳон

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

 

АҚШ Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаганини маълум қилди. Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб сифатида изоҳлади.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги CENTCOM) маълумотига кўра, ҳарбий амалиёт давомида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC)га тегишли қўмондонлик марказлари, ракета ва дрон учириш майдончалари ҳамда қирғоқ қўриқлаш инфратузилмасига зарбалар берилган.

 

CENTCOM баёнотида операция АҚШ ҳарбийлари ва минтақадаги иттифоқчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилгани қайд этилди.

 

Реутерс агентлиги Эрон оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар беришича, мамлакат жанубидаги бир қатор ҳудудларда, жумладан Аҳваз шаҳри, Қешм ороли ва Бушеҳр атрофида портлашлар кузатилган.

 

АҚШ Президенти Доналд Трамп аввалроқ Эроннинг Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базасига уюштирилган ҳужумидан сўнг Вашингтон “жуда кучли жавоб” беришини билдирган эди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳаракатлари Теҳроннинг сўнгги ҳужумларига жавоб ҳисобланади.

 

Шунингдек, АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқ ҳудудидаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли гуруҳлар объектларига ҳам зарбалар берганини маълум қилди. Ироқ расмийлари эса мамлакат ҳудудига берилган ҳужумларни қоралаб, буни давлат суверенитетининг бузилиши сифатида баҳолаган.

 

Сўнгги ҳарбий ҳаракатлар фонида Яқин Шарқдаги вазият кескинлигича қолмоқда. Шу билан бирга, айрим халқаро нашрлар томонлар ўртасида дипломатик мулоқотни тиклаш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинаётганини хабар бермоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.