Ўзбекистон

Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони икки баробарга оширилади

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тага етказилишини маълум қилди.

Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони икки баробарга оширилади

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги “Руҳ-Ордо” маданият марказида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунида Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сонини 15 тадан 30 тага ошириш бўйича ҳужжатлар имзоланганини маълум қилди. Бу ҳақда 24 кг хабар берди.

 

Жапаровнинг таъкидлашича, мазкур қарор икки мамлакат фуқароларининг ўзаро қатновини енгиллаштиради ҳамда савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

 

“Энди одамлар бир-бириникига эркин бориб келиши, бизнес билан шуғулланиши, таълим олиши ва дам олиши мумкин”, — деди Қирғизистон раҳбари.

 

У, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда ўз тарихидаги энг юксак босқичлардан бирига чиққанини қайд этди.

 

Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида давлат чегарасининг бир участкаси тўғрисидаги шартнома, назорат-ўтказиш пунктларига оид баённома, турли соҳалардаги ҳамкорлик битимлари ҳамда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.

 

Иссиқкўлда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда минтақа давлатлари етакчилари ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.