Ўзбекистон

Андижонда 39 минг доллар эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Улар давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Андижонда 39 минг доллар эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

 

Андижон вилоятида давлат захирасидаги ер майдонини ноқонуний расмийлаштириш билан боғлиқ коррупцион ҳолат фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Марҳамат туманида фаолият юритувчи банк хизматлари марказларидан бирининг бошлиғи ҳамда «Норин–Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти ўзаро тил бириктириб, 1989 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган.

 

Улар Марҳамат тумани ҳокимлиги захирасидаги 24 сотих ер майдони гўёки турар жой тоифасига ўтказилгани ва унга оид ҳужжатлар мавжудлигини айтиб, мансабдор танишлари орқали ушбу ер участкасини фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 39 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида бошқарма машинисти олдиндан 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"